Яна бир давлат Исроил билан дипломатик алоқа ўрнатди

Олам

image

Исроил ва Бутан Қироллиги муносабатларни меъёрлаштиришга келишиб олди. Бу ҳақда Исроил Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.

Вазирлик икки мамлакат ўртасида кенг кўламли дипломатик алоқалар тўғрисида битим имзоланганини эълон қилди.

Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяху Twitter'даги ўз саҳифасида давлатлар ўртасида муносабатлар ўрнатилишини мамнуният билан шарафлади.

"Битим – тинчлик шартномаларининг яна бир меваси", дея таъкидлади у.

Бош вазирга кўра, Исроил томони расмий Қуддус билан яқин бўлишни истаган бошқа давлатлар билан ҳам мустаҳкам алоқа ўрнатишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Презденти Дональд Трамп Марокаш ва Исроил ўртасида дипломатик алоқа ўрнатилганини эълон қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Бутан

Баҳолаганлар

113

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг