Яна 188 нафар Россия фуқароси Ўзбекистонни тарк этди

Олам

image

Бугун, 19 март куни “Aэрофлот” авиакомпанияси 188 россияликни махсус рейс билан Тошкентдан Москвага олиб учди. Бу ҳақда Ўзбекистондаги Россия элчихонаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Aэрофлот”нинг иккинчи махсус рейси 19 март куни Тошкентдан Шереметьевога маҳаллий вақт билан соат 5:30 да (Москва вақти билан соат 3:30) учган. Самолётда Россиянинг 188 фуқароси бўлган”, деб маълум қилган элчихона вакили. Унинг сўзларига кўра, айни вақтда 20-21 март кунлари Тошкент-Москва йўналишида Россия фуқароларини олиб кетиш бўйича музокаралар бормоқда.

Кеча, 18 март куни “Aэрофлот” авиакомпанияси махсус рейс билан 282 нафар россияликни Тошкентдан Москвага олиб кетди. Бунга коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистоннинг авиақатновларни тўхтатгани сабаб бўлди. 

16 март, душанба куни РФнинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати Ўзбекистонни тарк этиш истагида бўлган руслар учун махсус рейслар ташкил этиш устида иш олиб борилаётгани ва йўловчилар рўйхати тузилаётгани ҳақида маълум қилган эди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморлар сони 23 нафарга етди. 

Дунё миқёсида эса 219 584 нафар бемор бор. Инфекция юқтириб олган 8928 киши вафот этган. 84 801 киши тўла соғайган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Ўзбекистон коронавирус

Баҳолаганлар

85

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг