Россия Ўзбекистондан 282 нафар фуқаросини олиб кетди

Жамият

image
177 нафар Ўзбекистон фуқароси Мисрдан олиб чиқилди north_east

177 нафар Ўзбекистон фуқароси Мисрдан олиб чиқилди

Бугун, 18 март куни “Aэрофлот” авиакомпанияси махсус рейс билан 282 нафар россияликни Тошкентдан Москвага олиб келди. Бу ҳақда “Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси консуллик бўлими раҳбари Иван Фетисов РИА Новостига хабар берган. Бунга коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистоннинг авиақатновларни тўхтатгани сабаб этиб кўрсатилган. 

“Aэрофлот”нинг биринчи махсус рейси 18 март куни Тошкентдан Шереметьевога соат маҳаллий 7:00 да (Москва вақти билан 5:00) парвоз қилган. Бортда 282 нафар Россия фуқароси рўйхатдан ўтган. Дипломатнинг қўшимча қилишича, элчихона россияликларни Uzbekistan airways самолётларида ташишни ташкил қилишда иштирок этган.

16 март, душанба куни РФнинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати Ўзбекистонни тарк этиш истагида бўлган руслар учун махсус рейслар ташкил этиш устида иш олиб борилаётгани ва йўловчилар рўйхати тузилаётгани ҳақида маълум қилган эди.

15 март куни соат 06:00 да Республика Вирусология институти лабораториясида Франция Республикасида бўлиб қайтган 1 нафар Ўзбекистон фуқаросида COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқланди.

Ўзбекистон 14 март куни халқаро аэропортлар орқали 38 та рейсда – 4 800 нафар, темир йўллар орқали – 1 860 нафар, қолган чегара-божхона постларидан 38 минг нафар фуқаролар кириб келди, барча йўловчилар СКПларда термометрия ҳамда бирламчи тиббий текширувдан ўтказилди.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунё миқёсида 200 032 нафар бемор бор. Инфекция юқтириб олган 7991 киши вафот этган. 82 022 киши тўла соғайган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Ўзбекистон

Баҳолаганлар

118

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг