Яқин Шарқда ўлдирилган журналистлар сони рекорд даражага етди

Олам

image

Яқин Шарқдаги можаро бошланганидан бери ўтган уч ойда Украинадаги икки йиллик жанглардан кўра кўпроқ журналист ҳалок бўлди.

Бу ҳақда “The Washington Post” (WP) газетаси Ғазо сектори оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими маълумотларига таяниб хабар берди. Унга кўра, 2023 йилнинг 7 октябридан бери Яқин Шарқдаги можарода деярли 110 нафар журналист ҳалок бўлган.

“Бу сўнгги йилларда можаро зоналарида ўлдирилган журналистлар бўйича энг юқори кўрсаткич. Ғазода бир неча ой ичида ўлдирилган журналистлар икки йил давомида Украинада қурбон бўлган ОАВ ходимлари сонидан ошиб кетди”, деб ёзади нашр. 

Бироқ манба Украинада қанча журналист ҳалок бўлганини очиқламаган.

Газетанинг қайд этишича, Ғазо секторида Фаластин-Исроил можароси авж олгандан бери ҳар ўнинчи журналист ўлдирилган.

Исроилнинг Фаластин анклавига берган зарбаларининг сўнгги қурбонлари Қатарнинг “Al-Jazeera” телеканалининг суратга олиш гуруҳи аъзолари бўлган. 

Шунингдек, Исроил томонидан ўлдирилган журналистлар қаторида Қатар телеканали ходими Мустафо Турая ва ҲАМАС асосчиси ва руҳий етакчиси Шайх Аҳмад Ясиннинг набираси Али Салим Абу Ажани келтириш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил якуни бўйича журналистлар ҳақидаги таҳлилий мақоламизда Ўзбекистон ва жаҳондаги ОАВ ходимларининг ачинарли қисмати ҳақида ёзгандик.


Мақола муаллифи

Теглар

Яқин Шарқ журналистлар ОАВ ходимлари ўлимлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг