Вазият жиддийлашди. Винисиус билан боғлиқ ҳолатга FIFA президенти аралашди

Спорт

image

FIFA президенти Жанни Инфантино Ла Лига 35-туридан ўрин олган “Валенсия”-“Реал” ўйинида “қироллик клуби”нинг ирқчиликка учраган бразилиялик футболчиси Винисиус Жуниор билан боғлиқ ҳолатни бефарқ қолдирмади. Инфантино ўз Instagram саҳифасида ҳолатга муносабатини билдирди.

“Виниcиусни тўлиқ қўллаб-қувватлайман. Футболда ҳам, жамиятда ҳам ирқчиликка ўрин йўқ. Бундай ҳолатда FIFA томонидан ишлаб чиқилган футбол қоидаларини қўллаш, жумладан, ҳакам ўйинни тўхтатиши, футболчилар майдонни тарк этиши ва рефери керак бўлса, ўйинни бекор қилиши мумкин, аммо у бундай қилмади. Бундай ҳолатларга нисбатан барча лигаларда чора кўрилиши керак”, деб ёзиб қолдирди Инфантино ўз саҳифасида. 

Эслатиб ўтамиз, Винисиус Ла Лиганинг 35-тур ўйинида “Валенсия” мухлислари томонидан ҳақорат қилинганди. Бироз вақт ўтгач, “Валенсия” футбол клуби Винисиус билан боғлиқ ҳолат бўйича баёнот бериб, футболдаги барча ҳақорат ва ҳужумларни қоралашини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жанни Инфантино Винисиус Жуниор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made