Ҳақоратланган Винисиус йиғлаб юборди (видео)
Спорт
−
22 Май 2023
21474Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор Испания чемпионатининг 35-тури доирасидаги ўйинда “Валенсия” мухлислари уни ҳақорат қилганидан сўнг кўз ёшларини тия олмади. Бу ҳақда “Madrid Xtra” хабар берди.
Манбага кўра, “Валенсия” мухлислари ҳужумчига “Винисиус, ўл” деб бақирган. Шундан сўнг бразилиялик йиғлай бошлаган.
Шунингдек, ўйин давомида Винисиус майдондан четлатилди. Бразилиялик футболчи иккинчи бўлимга қўшиб берилган вақтда “Валенсия” футболчилари билан бўлган муштлашувда бевосита иштирок этди ва футболчи фаолияти давомида биринчи марта тўғридан-тўғри қизил карточка олди.
Айтиш жоизки, жорий мавсумда бразилиялик футболчи Ла Лига ўйинларида кўп марта ирқчиликка дуч келди.
Винисиус “Реал”да 2018 йилдан бери тўп суради. Ҳужумчининг клуб билан шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15