“Реал Мадрид” “Валенсия”ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Спорт
−
10:46 295 1 дақиқа
Кеча, 7 ноябрь куни “Реал Мадрид” Испания чемпионатининг 12-турида сафарда “Валенсия” устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Голларни Федерико Вальверде (28-дақиқа), Арда Гюлер (36) ва Килиан Мбаппе (75) киритди. “Валенсия” ҳимоячиси Хосе Гая 79-дақиқада майдондан четлатилди.
Шу тариқа, “Реал Мадрид” очколарини 30 тага етказган ҳолда турнир жадвалида етакчи “Барселона”га етиб олди. Бироқ, Каталония клубининг 12-турда ҳали битта ўйини бор. “Валенсия” эса 9 очко билан 19-ўринда, яъни охиргидан олдинги поғонада бормоқда.
“Реал Мадрид” кейинги ўйинда ўз майдонида “Сельта Виго” билан тўқнаш келади. “Валенсия” эса сафарда “Райо Вальекано”га қарши баҳс олиб боради. Ҳар икки учрашув ҳам жорий йилнинг 21 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Live
БарчасиОзон тешиги рекорд даражада кенгайди
06 Ноябрь
Октябрда инфляция 0,6 фоизни ташкил этди
06 Ноябрь