“Реал” Чемпионлар лигасида кетма-кет бешинчи ғалабасини қўлга киритди

Спорт

−

visibility759 timer1 дақиқа

image

Кеча, 24 ноябрь куни “Реал Мадрид” Чемпионлар лигаси умумий босқичининг бешинчи тури доирасида ўз майдонида Нидерландиянинг ПСВ жамоасини 5:1 ҳисобида мағлуб этди. Учрашув “Сантьяго Бернабеу” стадионида бўлиб ўтди. 

32-дақиқада Иван Перишич пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди. Бироқ иккинчи бўлимда мадридликлар бешта гол уришга муваффақ бўлди. Дастлаб 50-дақиқада Федерико Вальверде ҳисобни тенглаштирди. 60-дақиқада эса Жуд Беллингем голи мадридликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 64- ва 84-дақиқаларда Килиан Мбаппе дублни расмийлаштирди. 87-дақиқада Винисиус Жуниор учрашувдаги сўнги голга муаллифлик қилди.

Бу “Реал Мадрид”нинг Чемпионлар лигасидаги жорий мавсумда кетма-кет бешинчи ғалабаси бўлди. Жамоа 15 очко билан турнир жадвалида якка пешқадамлик қилмоқда. Мадридликлар кейинги учрашувини жорий йилнинг 9 декабрь куни сафарда Англиянинг “Арсенал” клубига қарши ўтказади.

ПСВ эса тўрт очко билан 28-ўринда бормоқда. Нидерландия клуби жорий йилнинг 9 декабрь куни ўз майдонида Испаниянинг “Атлетико Мадрид” жамоасини қабул қилади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг