Моуриньо футболчиларга маошни камайтиришни таклиф қилди

Спорт

−

visibility1149 timer2 дақиқа

image

“Реал Мадрид” бош мураббийи Жозе Моуриньо футболчилар тақвим зичлиги сабабли иш ташлашни истаса, уларнинг маошини камайтириш кераклигини айтди. Бу ҳақда Моуриньо ПСВга қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида сўз очди.

“Менимча, агар пул ишлаб топишни истасак, қаттиқ меҳнат қилишимиз ва таваккал қилишимиз керак. Бу ҳаёт. Агар футболчи жуда кўп ўйнаётганимиз сабабли иш ташлашни истаса, унга маошининг 50 фоизини таклиф қилишимиз мумкин. Бунинг барчаси молиявий масалалар билан боғлиқ. Бу катта таъсир кўрсатади ва биз вазиятга мослашишимиз керак. Қийинчиликларга дош беришни ўрганишимиз лозим”,  дейди Моуриньо.

Миллий терма жамоалар сафидаги ўйинлардан клубларига қайтган “Бавария” ҳужумчиси Ҳарри Кейн ва ПСЖ футболчиси Дезире Дуэ клублари сафида сўнги учрашувларда жиддий жароҳат олди.

“Бугун мен клуб мураббийиман, эртага эса миллий терма жамоани бошқаришим мумкин. Биз, клуб мураббийлари, эҳтимол, барчамиз: “Нега шунча кўп терма жамоа ўйинлари бор? Нега бунча кўп сафарлар? Нега бизга ўртоқлик учрашувлари ва ҳеч кимни қизиқтирмайдиган Миллатлар лигаси керак?” деб ўйлармиз. Аммо бу – клуб мураббийининг нуқтаи назари. Миллий терма жамоалар мураббийлари учун эса бу энг муҳим учрашувлар. Федерациялар учун ҳам шундай. Федерацияларнинг молиявий бошқаруви учун ҳам бу баҳслар катта аҳамиятга эга. Бу спорт даражасидаги манфаатлар тўқнашувидир. Охир-оқибат, барчаси пул билан боғлиқ. Шунинг учун ҳам биз ўйнашда давом этамиз”,  дея хулоса қилди португалиялик мутахассис.

Маълумот учун, “Реал Мадрид” бугун, 24 ноябрь куни Чемпионлар лигаси доирасида ПСВга қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Аббосбек Файзуллаев Саудия Арабистонига қарши ўртоқлик учрашувида ўнг оёқ тўпиқ қисмидан жароҳат олганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг