“Реал Мадрид” футболчиси жароҳат олди

Спорт

−

visibility341 timer1 дақиқа

image

“Реал Мадрид” клуби бразилиялик ҳужумчи Эндрик чап оёғидан жароҳат олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

“Реал Мадрид” тиббий хизматлари томонидан ўтказилган текширувлардан сўнг футболчимиз Эндрикнинг чап оёғидаги аддуктор мушакларидан жароҳат олгани аниқланди. Унинг тикланиш жараёни назорат қилиб борилади”, дейилади клуб баёнотида.

Бразилиялик ҳужумчи жароҳати сабабли “Реал Мадрид”нинг ПСВга қарши учрашувида майдонга туша олмайди. Шунингдек, жамоа машғулотида Дензел Дюмфрис ҳам иштирок этмади. У ўнг тўпиғидан олган жароҳати сабабли майдонга туша олмайди.

20 ёшли бразилиялик футболчининг жароҳати сабаби ва майдонга қайтиш муддати ҳозирча маълум қилинмаган. AS нашри хабар беришича, ҳужумчи тахминан уч ҳафта давомида майдонга туша олмайди.

Маълумот учун, Эндрик ушбу мавсумда “Реал Мадрид” сафида барча мусобақаларда 8 та учрашувда иштирок этиб, 1 та гол урган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг