“Реал” Чемпионлар лигаси плей-офф босқичига йўлланма олган илк жамоа бўлди

Спорт

−

visibility554 timer1 дақиқа

image

Кеча, 24 ноябрь куни бўлиб ўтган Чемпионлар лигаси учрашувларидан сўнг плей-офф босқичининг илк иштирокчиси аниқланди. “Реал Мадрид” 2026-2027 йилги мавсумда мусобақанинг плей-офф босқичига йўлланмани қўлга киритган биринчи клуб бўлди.

Бу Жозе Моуриньо бошчилигидаги жамоа умумий босқичнинг 5-турида Нидерландиянинг ПСВ клубини 5:1 ҳисобида мағлуб этганидан сўнг маълум бўлди.

Мадрид клуби ҳисобида 15 очко мавжуд. Қолган учта учрашувда мағлуб бўлган тақдирда ҳам жамоа турнир жадвалида 23-ўриндан пастга тушмайди. Шу тариқа “Реал Мадрид” кучли 24 таликдан жой олишини математик жиҳатдан кафолатлади.

Мусобақа регламентига кўра, умумий босқич якунида энг яхши 8 та жамоа тўғридан тўғри нимчорак финалга йўл олади. 9-24-ўринларни эгаллаган клублар эса нимчорак финалнинг қолган 8 та йўлланмаси учун плей-офф босқичида кураш олиб боради.

Шу тариқа, “Реал Мадрид” Чемпионлар лигасининг кетма-кет 30-мавсумида плей-офф босқичига чиқишни кафолатлади. “Қироллик клуби” 1996-1997 йилги мавсумда Чемпионлар лигасида иштирок этмаган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг