“Валенсия” Винисиус билан боғлиқ ҳолат юзасидан баёнот берди

Спорт

image

“Валенсия” “Реал” билан ўйин вақтида ирқчиликка дуч келган “қаймоқранглилар” ҳужумчиси Винисиус Жуниор билан боғлиқ можаро юзасидан баёнот берди.

“Кўршапалаклар” ўз баёнотида бразилиялик футболчи билан бўлган ҳолатни қаттиқ қоралашини маълум қилди.

“Валенсия” футболдаги барча ҳақорат ва ҳужумларни қоралайди. Клуб ҳурмат ва спорт маҳорати қадриятларига қатъий содиқ ва ўйинлардаги жисмоний ҳамда оғзаки зўравонликка қарши ўз позициясини яна бир бор таъкидлайди. Гарчи бу алоҳида эпизод бўлсада, ҳар қандай рақиб ўйинчисини ҳақорат қилиш футболда ўринсиз ва “Валенсия”нинг қадриятларига тўғри келмайди. Клуб ҳодиса юзасидан текширув олиб бормоқда ва айбдорларга нисбатан энг қаттиқ чоралар кўрилади. Клуб бўлиб ўтган воқеаларни кескин қоралаган ҳолда жамоани қўллаб-қувватлагани учун 46 мингдан ортиқ мухлисларга миннатдорлик билдиради”, дейилади “Валенсия” баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Винисиус Жуниор “Валенсия” мухлислари уни ҳақорат қилган вақтда кўз ёшларини тия олмагани хабар қилинганди. “Месталья” стадионига йиғилган кўпгина мухлислар ҳужумчига “Винисиус, ўл” деб бақирган.


Мақола муаллифи

Теглар

“Валенсия” “Реал”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг