Вазир бошчилигидаги минглаб одамлар Мадридда Фаластинни қўллаб намойишга чиқди (фото)

Олам

image

Минглаб намойишчилар кеча, 27 январь куни Мадридда фаластинликларни қўллаб-қувватлаш ва Ғазо секторидаги геноцидни тўхтатишни талаб қилиб кўчаларни тўлдирди. Бу ҳақда “Que Pasa media” нашри маълум қилди.

Намойиш Испания ҳукуматига Фаластин тинч аҳолига қарши ҳужумларни тўхтатишда кўпроқ ҳаракат қилиш учун босим ўтказишда давом этишини сўраб Испания бўйлаб фаолларни жалб қилди.

Испаниянинг Бирлашган чап (IU) партияси аъзолари, жумладан, Ёшлар ва болалар вазири Сира Рего ҳам намойишга қўшилди ва Исроилга қарши қурол эмбаргоси ва санкциялар жорий этишга чақирди.

Ўта чап "Подемос" партияси етакчилари эса Исроилнинг Фаластинга қилган ҳужумларини геноцид деб атаган катта байроқ кўтариб чиққан.

“Испания энди Фаластин давлатини тан олади”, “Тўхтатинг геноцидни”, “Жанубий Африкага раҳмат”, “Энди уруш йўқ”, “Қўрқоқ давлатлар жим бўлсин” каби шиорлар шулар жумласидан.

"Қўшма Штатлар каби ғарб давлатлари учун узр йўқ. БМТ олий суди геноцид белгилари борлигини ва Исроил тинч аҳолини ўлдиришни тўхтатиши кераклигини аниқ айтди", деган "Подемос" партияси раҳбари Ионе Беларра намойиш чоғи.

Шунингдек, Беларра Испаниядан Исроил билан дипломатик алоқаларни узиш ва Жанубий Африкани Халқаро судда қўллаб-қувватлаш талабини қўйган.

Испания пойтахтида Фаластин тарафдорлари оммавий норозилик намойишлари кетма-кет иккинчи ҳафта давом этмоқда. Ўтган ҳафта охирида 60 дан ортиқ шаҳарлар ушбу акцияларга қўшилган.

Ҳукумат Исроилнинг ҳаракатларини танқид қилган бўлса-да, у ҳозиргача намойишчиларнинг Тель-Авив билан дипломатик ёки иқтисодий алоқаларни узиш талабини эътиборсиз қолдирди.

“Бунинг ўрнига Испания маъмурияти тинчлик конференцияси доирасида мустақил Фаластин давлатини тан олиш учун бошқа Ғарб давлатларини сафарбар қилишга эътибор қаратмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ европаликлар Фаластинни қўллаб, Париждан Брюсселга йўл олган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

намойиш Фаластин Мадрид

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг