ЎзТестда катта ўғрилик юз берди

3-саҳифа

image
“Отнинг калласидек” ойлик олган ЎзТест директори лавозимидан “учди”  north_east

“Отнинг калласидек” ойлик олган ЎзТест директори лавозимидан “учди” 

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг “Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази давлат муассасаси” (ЎзТест) давлат муассасасининг Бухоро вилоят ҳудудий филиалида катта ўғрилик қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Қайд этилишича, Германиядан Ўзбекистонга олиб келинган 3 дона синов лаборатория жиҳозининг бири таг-туги билан йўқолиб қолган. Ҳудудий филиалда 1 тонна 200 килограмм ва умумий нархи 150 миллион сўм миқдорида бўлган “Тормозной стенд” синов ускунаси ҳамда 250 миллион сўмлик газ балонларни ўлчаш воситаси ўғирланган. 

Шунингдек, ЎзТестда 6 миллиард сўм маблағ мақсадсиз сарфлаб юборилган.

Ташкилот матбуот хизмати ҳозирча расмий муносабат билдирмади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЎзТест электромобиллар текшируви бўйича видео эълон қилган блогерни жазолаттирмоқчилиги хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг