Узоқ сукутдан сўнг депутат Нодира Қодированинг вафоти ҳақида гапирди
Олам
−
11 Октябрь 2019
16232Туркиянинг Анқара шаҳрида вафот этган ва ўз жонига қасд қилгани айтилаётган ўзбекистонлик 23 яшар Нодира Қодирова фожиасида асосий фигура сифатида кўрилаётган депутат Ширин Унал ва ниҳоят бўлиб ўтган воқеалар ҳақида гапирди.
Парламент мажлисида “Халқлар демократик партияси” депутати “Адолат ва тараққиёт” партияси депутати Ширин Уналнинг уйида содир бўлган воқеани ўртага ташлади. Ширин Унал мазкур масала юзасидан илк бор ахборот берди.
“Икки ҳафта аввал бизнинг уйимизда нохуш ҳодиса рўй берди. Бу қиз шу йилнинг январь ойидан буён 20 йил давомида склероз билан хасталанган рафиқамга ғамхўрлик қилган икки ёрдамчидан бири эди. Сўнгги икки-уч ой давомида унинг руҳий муаммоларини пайқадик ва иккинчи ходимни ишга олдик. Уни ишдан йўқотишга уринди, аммо бу ўзига насиб этди.
Воқеа юз берганидан 5 дақиқа ўтиб, полиция, тез ёрдам ва ўт ўчириш хизмати етиб келди.Улар келгунча, кичик қизим билан у ўз жонига қасд қилган хонанинг эшигини синдиришга ҳаракат қилдик. Бироқ буни бажара олмадик, елкам ҳали ҳам оғрияпти.
3-4 полициячи хона эшигини очдилар. Улар учта ёки тўртта полициячи билан эшикни очиб, марҳумани шифохонага олиб кетишди. Ярим соатдан кейин Анқара Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ва прокурор етиб келди. Мен уларнинг иккисига ҳам бу ишда қўлимдан келганча ёрдам беришимни айтдим.
Шу сабабли, бутун оиламиз, тўшакка михланган рафиқам, иккинчи хизматчи қиз ярим тунга қадар полициянинг сўроқларига жавоб бердик. Прокурорга 15 дақиқа давомида бўлиб ўтган воқеаларни сизга айтиб бераётганимдек батафсил гапириб бердим. Кейин, прокурор шифохонадаги ишларни назорат қилиш учун шиофохонага кетди. Ундан кейинги барча иш полиция ва прокуратуранинг назорати остида бўлди.
Мен депутатлик дахлсизлигимни четга суриб қўйиб, шуни куни бармоқ изларини олиш жараёнида ҳам қатнашдим. Шу куни буни SWAP деб аташларини ўргандим.
Албатта, илгари Турк Қуролли Кучлари ва Туркия Буюк Миллат Мажлисидаги фаолиятимдан норози бўлган баъзи доиралар бундан фойдаланиб қолиб, мен ва оиламни ер тагига тиқишга ҳаракат қилишмоқда. Аллоҳ ҳеч бирингизнинг бошингизга бу кунни солмасин. Айни вақтда суриштирув ишлари давом этмоқда. Мен гарданимдаги барча вазифани бажараман”, дейди Ширин Унал.
LiveБарчаси