Ўзбекистоннинг Қувайт ва Қатардаги элчихоналарига раҳбарлар тайинланди
Жамият
−
24 январ 2024 6253 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгаши қарори билан мамлакатнинг Қувайт ва Қатардаги элчилари тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Сенат кенгаши қарори билан Ўзбекистон Республикасининг Қувайт Давлатидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига Юнусов Аюбхон Лутфулла ўғли, Қатар Давлатидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига эса Хўжаев Ашраф Баҳодирович тайинланди.
Маълумотларга кўра, бунгача Аюбхон Юнусов Ўзбекистон Республикасининг Жидда шаҳридаги Бош консуллигида ишлаган. Ашраф Хўжаев эса Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонасида иккинчи котиб, ТИВ Ташқи иқтисодий ҳамкорлик бош бошқармасининг Хорижий инвестициялар ва молиявий-техник кўмаклашишга қаратилган маблағларни жалб этиш бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг Қатар пойтахти Доҳадаги элчихонаси ўтган йилнинг 11 декабрь куни очилганди.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август