Доҳада Ўзбекистон элчихонаси очилди
Жамият
−
12 Декабрь 2023
4898Кеча, 11 декабрь куни Қатар пойтахти Доҳада Ўзбекистон Республикаси Элчихонаси очилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов хабар берди.
Очилиш маросимида Бахтиёр Саидов ҳам қатнашди.
“Қатарда юртимиз байроғи ҳилпирай бошлади. Мамлакатларимиз раҳбарлари саъй-ҳаракатлари натижасида икки томонлама муносабатларимиз мисли кўрилмаган даражада ривожланмоқда”, деб ёзган Ташқи ишлар вазири.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 7 май куни Қатарнинг Тошкентдаги элчихонасининг очилиш маросими бўлиб ўтганди. Унда Бахтиёр Саидов билан бирга Қатар Ташқи ишлар давлат вазири Султон бин Саад Ал-Мурайхий иштирок этганди.