Доҳада Ўзбекистон элчихонаси очилди
−
12 December 2023 7047 1 minute
Кеча, 11 декабрь куни Қатар пойтахти Доҳада Ўзбекистон Республикаси Элчихонаси очилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов хабар берди.

Очилиш маросимида Бахтиёр Саидов ҳам қатнашди.
“Қатарда юртимиз байроғи ҳилпирай бошлади. Мамлакатларимиз раҳбарлари саъй-ҳаракатлари натижасида икки томонлама муносабатларимиз мисли кўрилмаган даражада ривожланмоқда”, деб ёзган Ташқи ишлар вазири.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 7 май куни Қатарнинг Тошкентдаги элчихонасининг очилиш маросими бўлиб ўтганди. Унда Бахтиёр Саидов билан бирга Қатар Ташқи ишлар давлат вазири Султон бин Саад Ал-Мурайхий иштирок этганди.
Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November