Ўзбекистонда ҳар 100 кишидан фақат 12 нафари олий маълумотли – статистика
−
12:33 656 1 minute
Ўзбекистонда 15 ёш ва ундан катта ҳар 100 нафар аҳолининг 12 нафари олий ва олий таълимдан кейинги маълумотга эга. Бу ҳақда бугун, 13 ноябрь куни Миллий статистика қўмитасида ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Рўйхатга олиш натижаларига кўра, 15 ёш ва ундан катта аҳолининг 3 миллион 271,1 минг нафари ёки 12 фоизи олий ва олий таълимдан кейинги маълумотга эга. Шунингдек, ушбу ёш тоифасидаги аҳолининг 9 миллион 737,2 минг нафари ёки 35,8 фоизи ўрта махсус ва профессионал маълумотли. Яъни ҳар 100 кишидан қарийб 36 нафари ушбу таълим даражасига эга.
Умумий ўрта маълумотга эга бўлганлар эса 11 миллион 626,5 минг нафарни ёки 42,8 фоизни ташкил этади. Бошқача айтганда, ҳар 100 кишидан қарийб 43 нафари умумий ўрта маълумотли.
Қайд этилишича, ҳозирда Ўзбекистонда 7 ёш ва ундан катта 9 миллион 615,9 минг киши таълим ташкилотларида таҳсил олмоқда. Уларнинг 51,5 фоизи эркаклар, 48,5 фоизи эса аёллардир. Демак, ҳар 100 нафар таълим олувчидан қарийб 52 нафари эркак, 48 нафари аёл.
Олий таълим ташкилотларида эса 1 миллион 725,9 минг киши таҳсил олмоқда. Уларнинг 49 фоизини аёллар ташкил этади. Яъни ҳар 100 нафар олий таълим талабасидан 49 нафари аёл.
Live
All