Ўзбекистонликларнинг ўртача даромади 21,8 млн сўмга етди
Жамият
−
04 Ноябрь 7839 1 дақиқа
2025 йилнинг январь–сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда аҳоли жон бошига умумий даромад 21,8 миллион сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Маълум қилинишича, шу вақт мобайнида Ўзбекистон аҳолисининг умумий даромадлари 825,3 трлн сўмни ташкил этган.
Инфляцияни ҳисобга олган ҳолда, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан аҳоли умумий даромадларининг реал ўсиш суръати 108,4 фоизни ташкил этган.
Аҳоли жон бошига умумий даромадларнинг номинал ўсиш суръати 116,1 фоиз, реал ўсиш суръати 106,3 фоиз даражасида қайд этилган.
Ҳудудлар кесимида аҳоли жон бошига умумий даромадлар ҳажми:
- Тошкент шаҳри – 52 млн сўм
- Навоий вилояти – 32,1 млн сўм
- Бухоро вилояти – 26 млн сўм
- Хоразм вилояти – 22,8 млн сўм
- Тошкент вилояти – 21,9 млн сўм
- Андижон вилояти – 19,4 млн сўм
- Фарғона вилояти – 18,5 млн сўм
- Самарқанд вилояти – 18,1 млн сўм
- Сирдарё вилояти – 17,2 млн сўм
- Жиззах вилояти – 17,1 млн сўм
- Қашқадарё вилояти – 17 млн сўм
- Сурхондарё вилояти – 16,5 млн сўм
- Наманган вилояти – 15,8 млн сўм
- Қорақалпоғистон Республикаси – 14,8 млн сўм
Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда иш ҳақи ўртача 6 миллион сўмга яқинлашгани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси