Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи ошди

Жамият

image

2025 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда иш ҳақи ўртача 6 миллион сўмга яқинлашди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Қўмитага кўра, бу кўрсаткич айнан 5 млн 982 минг сўмни ташкил қилган. Бу ўтган йилги шу даврга нисбатан 17 фоиздан кўпроққа ошган.
Қайд этилишича, энг кўп маош оладиганлар Тошкент шаҳрида – 10 миллиондан ортиқ. Ундан кейин Навоий вилояти (7,48 млн) ва Тошкент вилояти (5,67 млн) ўрин олган. Қашқадарёда эса бу рақам энг паст – 4,1 миллион сўм атрофида.

Соҳалар бўйича фарқлар ҳам сезиларли. Молиячилар ва суғурта тизимида ишлайдиганлар ўртача 16 миллиондан ортиқ маош олади. Ахборот ва алоқа соҳаси ҳам етакчилар қаторида – бу ерда маош 14 миллиондан юқори. Энг катта маош эса дастурчиларда – 19 миллиондан ортиқ.

Соғлиқни сақлаш соҳасида ишлайдиганлар ўртача 3,6 миллион сўм маош олаётгани айтилган. Олий ўқув юртларида ишловчилар 9,5 миллион атрофида олса, боғчаларда бу рақам бор-йўғи 2,2 миллионни ташкил этади. Санъат, кўнгил очиш ва дам олиш йўналишларида ўртача ойлик иш ҳақи 5,03 млн сўмни ташкил этмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йилнинг I чорагида Ўзбекистонда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 5 млн 796,1 минг сўмни ташкил этгани ва ушбу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 18 фоизга ўсгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

маош статистика иш ҳақи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг