Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи ошди
Жамият
−
29 Апрель
69588Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 2024 йилнинг биринчи чорагига қараганда 18 фоизга кўтарилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг I чорагида Ўзбекистонда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 5 млн 796,1 минг сўмни ташкил этган. Ушбу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 18 фоизга ўсган. 2021 йил билан таққослаганда эса, икки баравар ошган.
Жорий йилнинг январь-март ойларида ҳудудлар кесимида энг юқори иш ҳақи Тошкент шаҳрига тўғри келган – 9,88 млн сўм.
Ундан кейинги ўринларни эса 7,33 млн сўм билан Навоий ҳамда 5,43 млн сўм билан Тошкент вилоятлари эгаллаган. Иш ҳақининг энг кам миқдори эса 4,08 млн сўм билан Қашқадарё вилоятида қайд этилган.
Ҳудудлар бўйича ўртача ойлик иш ҳақи:
1. Тошкент шаҳрида – 9 млн 889 минг 100 сўм;
2. Навоий вилояти – 7 млн 330 минг 900 сўм;
3. Тошкент вилояти – 5 млн 435 минг 600 сўм;
4. Андижон вилояти – 4 млн 874 минг 500 сўм;
5. Бухоро вилояти – 4 млн 763 минг 900 сўм;
6. Қорақалпоғистон Республикаси – 4 млн 672 100 сўм;
7. Сирдарё вилояти – 4 млн 662 300 сўм;
8. Хоразм вилояти – 4 млн 580 минг 200 сўм;
9. Жиззах вилояти – 4 млн 370 минг 100 сўм;
10. Самарқанд вилояти – 4 млн 353 минг 100 сўм;
11. Наманган вилояти – 4 млн 276 минг 900 сўм;
12. Сурхондарё вилояти – 4 млн 209 минг 100 сўм;
13. Фарғона вилояти – 4 млн 203 минг 000 сўм;
14. Қашқадарё вилояти – 4 млн 079 минг 800 сўм.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2024 йилда ўртача ойлик иш ҳақи 2023 йилга қараганда 17,4 фоизга кўтарилгани ҳақида хабар берилган эди. 2024 йилда Ўзбекистонда ўртача номинал (солиқ ва бошқа тўловларни ўз ичига олган) ойлик иш ҳақи 5 млн 357 минг сўмни ташкил этган. Ушбу кўрсаткич 2023 йилда 4 млн 562 минг сўм бўлган.
LiveБарчаси