Ўзбекистонликлар Россияга киришда қийинчиликларга учрамоқда

Жамият

image

Ўзбекистонликлар Россияга киришда қийинчиликларга учрамоқда. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси хабар берди.

Қайд этилишича, сўнгги пайтларда элчихонага Ўзбекистон фуқаролари томонидан Россияга киришда ёки Москва шаҳридаги Шереметево халқаро аэропорти орқали транзит қилишда узоқ текширувлар ва қийинчиликлар бўлаётгани ҳақида мурожаатлар кўпайган.

Юзага келган вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида элчихона Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат юборган.

“Шунингдек, Ўзбекистон элчихонасининг консуллик бўлими Шереметево аэропортининг чегара назорати хизмати билан доимий алоқада бўлиб турибди”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, Россия Президенти Владимир Путин Ўзбекистонга ташрифида Ўзбекистон фуқаролари учун Россия Федерациясида муносиб меҳнат шароитларини таъминлаш учун барча имкониятларни ишга солишини ваъда қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия элчихона Шереметево

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made