Ўзбекистонликлар кўпроқ уй-жой сотиб оляпти
Жамият
−
17 Август 2023
8236Ўзбекистонда одамлар тобора кўпроқ уй-жой сотиб олмоқда. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази статистикасида маълум қилинди.
Унга кўра, жорий йилнинг июль ойида кўчмас мулк олди-сотди битимлари сони деярли 25 мингтани ташкил этган – бу бир ой олдинги миқдорга нисбатан 5,5 фоизга, ўтган йилнинг шу ойига нисбатан эса 22,7фоизга кўп.
Маълумотларга кўра, энг катта ўсиш 19,5фоиз миқдор билан Андижонда қайд этилган. Ундан кейин эса Сирдарё (16,8 фоиз) ва 3-ўринни Жиззах (16,5 фоиз) вилоятлари эгаллаган.
Ҳисоб-китобларга кўра, июль ойида иккиламчи кўчмас мулк бозорида уй-жой нархининг ўсиши давом этди. Хусусан, 2023 йил бошидан буён уларнинг ўртача нархи 13 фоизга ошган. Энг катта ўсиш (4,5 фоиз) феврал ойида кузатилди. Ушбу ойда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан нархлар 23,3 фоизга ошган.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь