Ўзбекистонлик байдаркачи Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди
Спорт
−
20 Апрель
1911Байдаркада эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Екатерина Шубина Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасига эга чиқди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.
У Японияда ўтаётган лицензион Осиё чемпионатида 500 метр масофага кечган яккалик дастурида кумуш медаль билан бирга Олимпиада йўлланмасини ҳам нақд қилди. Шу билан Ўзбекистон делегациясининг Париж-2024 Олимпиадаси учун қўлга киритган лицензиялари сони 29 тага етди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ икки ўзбекистонлик эркин курашчи ҳам Ўзбекистон делегацияси ҳисобига 2 та Олимпиада йўлланмасини қўшиб қўйгани хабар қилинганди.