Ўзбекистоннинг Олимпиада лицензиялари сони 27 тага етди
Спорт
−
19 апрел 2024 4753 1 дақиқа
Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ғуломжон Абдуллаев Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмасига эга чиқди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.
Қирғизистонда ўтаётган мусобақада Абдуллаев -57 кг вазн тоифасининг финалига етиб келди. Ушбу натижа унга иккинчи бор Олимпия ўйинлари лицензиясини тақдим қилган.
Қайд этиш жоиз, бу Абдуллаев учун фаолиятидаги иккинчи Олимпиада йўлланмаси ҳисобланади. Ҳозирга келиб Ўзбекистон делегациясининг Олимпиада лицензиялари сони 27 тага етди.
Live
Барчаси
Россия омборларидан бирида ёнғин чиқди
22 август
Чиноздаги “дом”лардан бирида ёнғин чиқди
22 август