Ўзбекистоннинг Олимпиада лицензиялари сони 27 тага етди
Спорт
−
19 Апрель
2617Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ғуломжон Абдуллаев Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмасига эга чиқди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.
Қирғизистонда ўтаётган мусобақада Абдуллаев -57 кг вазн тоифасининг финалига етиб келди. Ушбу натижа унга иккинчи бор Олимпия ўйинлари лицензиясини тақдим қилган.
Қайд этиш жоиз, бу Абдуллаев учун фаолиятидаги иккинчи Олимпиада йўлланмаси ҳисобланади. Ҳозирга келиб Ўзбекистон делегациясининг Олимпиада лицензиялари сони 27 тага етди.
LiveБарчаси