Ўзбекистонда неча киши коронавирусга тест топширгани маълум бўлди
Жамият
−
08 Апрель 2020
8626Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси юқтирган фуқароларни аниқлаш учун бугунгача 60 мингдан ортиқ тест ўтказилди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков брифинг вақтида маълум қилди.
“7 апрель соат 23:00 ҳолатида бутун республика бўйича коронавирус инфекциясини аниқлаш учун 61 666 кишида тестлар ўтказилган. Тестлар республиканинг барча ҳудудида ўтказиляпти. Сўнгги сутка давомида 5800 та тест ўтказилди”, деди Нурмат Отабеков.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирусга чалинганлар сони 534 нафарга етди. Бугунгача уларнинг 30 нафари даволанган, 3 нафари вафот этганди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси