Бугунги хушхабар! Ўзбекистонда коронавирусдан шифо топганлар сони яна ошди

Жамият

image

Бугун, 5 апрель куни Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролардан яна 5 нафари буткул соғайди. Тузалганлар Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ва бошқа масъуллар иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шундай қилиб, айни пайтда коронавирус инфекциясига чалинган жами 298 нафар бемордан 30 нафари буткул соғайди.

"Тузалганларнинг кун сайин кўпайиб бораётганида эса, авваламбор, шу соҳага ихтисослашган тиббиёт муассасаларини, шунингдек, юртимизнинг бошқа ҳудудларида коронавирус инфекциясига чалинган беморларни даволаётган, шу билан бирга, карантинга олинган 100 мингдан зиёд фуқароларни тиббий кузатувга олган барча-барча тиббиёт ходимларининг улкан ҳиссаси мужассам", дейилади хабарда.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Корнавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

400

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар