Ўзбекистонда мусодара қилинган ниқоблар қиймати 718 миллион сўмдан ошди
Жамият
−
31 Март 2020
7098Ўзбекистонда 31 март ҳолатига кўра, тиббий ниқобларнинг ноқонуний сотилиши билан боғлиқ 81 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб, “Дунё” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, Давлат солиқ қўмитасининг ҳудудий бошқармалари томонидан ўтказилган назорат-профилактика тадбирлари давомида қиймати 718,8 миллион сўм бўлган 216 минг 690 дона тиббий ниқоб мусодара қилинган.
“Ҳуқуқбузарлардан олинган барча ниқоблар Соғлиқни сақлаш вазирлигига топширилган”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирусга чалинганлар 158 нафарга етди. Уларнинг 7 нафари касалликдан фориғ бўлди, 2 киши вафот этди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь