Одамлар нега ниқоб тақишни кўп ҳам хушламайди?
Саломатлик
−
24 Октябрь 2020
5432Санкт-Петербург давлат университети сиёсий психология кафедраси доценти Александр Конфисахор коронавирус пандемияси фонида одамларнинг тиббий ниқоб тақишни истамасликлари сабабини тушунтирди. Бу ҳақда НСН хабар бермоқда.
Мутахассиснинг таъкидлашича, ниқобларнинг ўзига хос хусусияти жуда кўп эмас, шу сабаб одамлар битта ниқобни бир неча кун тақиб юришади. Унинг фикрича, одамлар шунчаки ниқобларнинг коронавирусдан ҳимоя қилишига қобилиятига ишонмайди. Шу билан бирга, Конфисахор жарималар жорий этилиши бу ҳолатда ёрдам бермаслигини айтди. Унинг таъкидлашича, бу молиявий аҳволи ёмонлашган одамларни янада ғазаблантиради. Бироқ, психологнинг фикрича, барибир ниқоб тақишни назорат қилиш керак.
Конфисахор бу борада ҳам ижтимоий рекламани самарали, деб ҳисобламайди. "Агар одамларнинг ўзи бунга муҳтожлигини тушунмаса, вазият яхшиланмайди", деди у.
Ўз навбатида, терапевт-иммунолог Владислав Жемчугов одамларнинг ниқоб ва қўлқоп фойдаланишни истамаслиги аниқ пул омилига боғлиқ, деб ҳисоблайди. Унинг фикрига кўра, одамлар ниқоб ва қўлқоплардан фойдаланишнинг афзалликлари тўғрисида фаолроқ маълумот олишлари керак.
“Қарама-қарши маълумотларнинг массаси аҳоли ўртасида барча чораларда ишончсизликни келтириб чиқаради. Тавсиялар мантиқан содда ва ҳамма учун тушунарли бўлиши зарур”, дея хулоса қилди шифокор.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь