Автомобиль ҳайдовчиси машинада тиббий ниқобсиз бўлиши мумкинми?
Жамият
−
10 Июнь 2020
12174Бир қанча талабларга риоя қилган ҳолда шахсий автомобиль ҳайдовчиси машинада тиббий ниқобсиз бўлиши мумкин. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги штабида Ички ишлар вазирининг Матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов маълум қилди.
Автомобилда тиббий ниқобсиз бўлиш мумкинми?
"Шахсий автомобиль ҳайдовчиси машинада тиббий ниқобсиз бўлиши мумкин (такси ҳайдовчиларига тааллуқли эмас), аммо шу билан бирга қуйидаги шартларга риоя қилиш керак:
– ҳайдовчи автомобиль салонида ёлғиз бўлиши керак;
– ҳайдовчи фақат автомобиль ҳаракатланиш вақтида ниқобсиз бўлиши мумкин.
Яъни, агар ҳайдовчи йўл четида тўхтаса, тиббий ниқобни тақиб олиши керак.
Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари! Карантин чекловларининг юмшатилиши коронавирус инфекцияси бартараф этилганидан далолат бермайди. Унутманг, кўплаб инсонларнинг саломатлиги сизнинг мулоҳазали бўлишингизга ва сантария-эпидемиология хавфсизлигига риоя қилишингизга боғлиқ", дейди Шоҳруҳ Ғиёсов.
Аввалроқ, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тиббий ниқобларга нисбатан позициясини ўзгартиргани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси