Автомобили ҳавони кўп ифлослаётган ҳайдовчилар жаримага тортилди
Жамият
−
25 Апрель
7495Жорий йилнинг 10 апрелидан ҳозирги кунгача 518 та транспорт воситаси атмосферага зарарли моддаларни меъёрдан ортиқ чиқаргани аниқланди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, республиканинг барча ҳудудларида “Тоза ҳаво ойлиги”нинг биринчи босқичи давом этмоқда, унда 10 апрелдан ҳозирги кунгача 58 минг 822 та автомобиль экологик назоратдан ўтказилган.
Бу “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 16, 17 ва 28-моддалари ҳамда “Экологик назорат тўғрисида”ги қонуннинг 11-моддаси талаблари ижросини таъминлаш, шунингдек, транспорт воситаларининг ҳолати устидан давлат экологик назоратидир.
Оқибатда 518 та транспорт воситаси атмосферага зарарли моддаларни меъёрдан ортиқ чиқариши аниқланди. Жами 303 нафар ҳайдовчига Маъмурий жавобгарлик кодексининг тегишли моддалари билан 50,1 миллион сўм миқдорида жарималар қўлланилди. Шунингдек, 222 та автомашинанинг ҳаракати вақтинча тўхтатилди.
Маълумот учун, Ўзбекистонда 2024 йилнинг 1 июнидан бошлаб автомобилларга уларнинг атроф-муҳитни ифлослантириш даражасига қараб электрон стикерлар берилади.
LiveБарчаси