Автомобилларга давлат рақами белгиларини бериш нархи оширилади

Жамият

image

Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини беришда ундириладиган тўловлар ставкаларига ўзгартириш киритилди. Бу кеча, 10 август куни Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов томонидан имзоланган “Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар ставкаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги буйруқда назарда тутилган.

Унга кўра, 2023 йил 1 ноябрдан тўлов ставкалари қуйидаги миқдорда белгиланди:

  • автотранспорт воситаларига рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари (РЎДРБ) учун – Базавий ҳисоблаш миқдори(БҲМ)нинг 3,5 баравари миқдорида;
  • мототранспорт воситалари, мотороллерлар ва тиркамаларга РЎДРБ учун – БҲМнинг 1,75 баравари миқдорида;
  • транзит РЎДРБ учун – БҲМнинг 25 фоизи миқдорида;
  • яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир жуфт РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш учун – БҲМнинг 3,5 баравари миқдорида;
  • яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир дона РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш учун – БҲМнинг 1,75 баравари миқдорида.

Шунингдек:

  • йўқотилган бир дона ёки бир жуфт РЎДРБ ўрнига янги бир жуфт РЎДРБ бериш учун БҲМнинг 3,5 баравари миқдорида;
  • йўқотилган бир дона РЎДРБ (мототранспорт воситалари, мотороллерлар ва тиркамалар (ярим тиркамалар) учун) ўрнига янги бир дона РЎДРБ бериш учун БҲМнинг 1,75 баравари миқдорида;
  • РЎДРБни 12 ой муддатдан сўнг яна бир йил муддатга сақлаганлик учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида ундирилади.

Мазкур буйруқ 2023 йил 1 ноябрдан кучга киради.

Маълумот учун, охирги марта давлат рақами белгиларини бериш учун тўлов миқдорлари 2011 йилда белгиланган ва шундан бери ўзгармаган.


Мақола муаллифи

Теглар

нарх Автомобиль давлат рақами

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made