Экологик муаммоларга жиддий ечим: машиналар учун экологик стикерлар жорий қилинади

Жамият

image

Ўзбекистонда 2024 йилнинг 1 июнидан бошлаб автомобилларга уларнинг атроф-муҳитни ифлослантириш даражасига қараб электрон стикерлар берилади. Бу бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди. 

Қайд этилишича, эндиликда транспорт воситаларининг ифлослантирувчи моддалар ташламалари бўйича нормативларга мослигини назорат қилиш учун "Экологик транспорт" тизими жорий этилади. Бунга кўра, автомобилларга "қизил", "сариқ" ва "яшил" стикерлар бериш орқали улар экологик тоифаларга ажратиб чиқилади. Тоифаси ҳудуднинг экологик зонасига мос келмайдиган автомобиль эгаларига нисбатан компенсация тўловлари жорий этилади ёки автомобилдан тегишли экологик зона ҳудудида фойдаланиш чекланади. 

Мазкур тизим қуйидаги босқичларда татбиқ этилади: 

– биринчи босқичда (2024–2026 йилларда) – Тошкент шаҳрида;

– иккинчи босқичда (2026–2028 йилларда) – Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида ҳамда, заруратга кўра, алоҳида экологик зоналарда (сайёҳлик маркази, табиат қўриқхонаси, соғломлаштириш ва дам олиш маскани ва бошқалар);

– учинчи босқичда (2028–2030 йилларда) – бошқа барча ҳудудларда.

Дастлабки босқичда электромобиллар, электромотоцикллар ҳамда ишлаб чиқарилганига уч йилдан ошмаган бошқа турдаги транспорт воситаларига уларнинг эгалари томонидан онлайн ахборот тизимлари орқали юборилган мурожаатлар асосида реал вақт режимида «яшил» стикерлар бепул ва диагностик текширувларсиз берилади ва почта орқали юборилади. 

Барча транспорт воситалари қуйидаги муддатларда диагностик текширувдан ўтказилиб, тегишли стикерлар берилади: 

2027 йил 1 январга қадар Тошкент шаҳрида; 

2029 йил 1 январга қадар Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида ҳамда экологик зоналарга ажратилган алоҳида экологик зоналарда;

2031 йил 1 январга қадар бошқа барча ҳудудларда.

Экологик стикерларни олиш ва диагностик текширувдан ўтиш жараёни ҳудудлардаги ЙҲХХ бўлинмаларида бепул амалга оширилади. 

Шунингдек, аҳолига "зарарли" тоифадаги транспорт воситаларини "тоза" тоифадаги транспорт воситаларига алмаштириш учун субсидия бериш тизими жорий этилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made