Ниқоблардан нотўғри фойдаланиш касалланиш хавфини оширади – мутахассис

Саломатлик

image

Коронавирусдан ҳимояланишда энг яхши восита ниқоблар, дея ҳисобланмоқда. Аммо ундан нотўғри фойдаланиш аянчли оқибатларга олиб келиши мумкин.  Тиббиёт фанлари номзоди Владимир Зайцевнинг сўзларига кўра, ниқобни иякка тақиш мумкин эмас, у бурун ва оғизни ёпиши зарур.

Шунингдек, у битта ниқобни максимал бир неча соат давомида тақиш мумкинлигини таъкидлади. Шифокорнинг айтишича, ҳозирги пайтда одамлар ниқоблардан соғлиғини ҳимоя қилиш, коронавирусдан сақланиш ва олдини олиш учун эмас, балки жамоат транспортидан фойдаланиш ва дўконларга ташриф буюришда жаримага тортилмаслик учун фойдаланмоқда. Унинг фикрига кўра, бу ёндашув нотўғри.

Зайцев, шунингдек, жамоат транспортларидаги тутқични ушлаб бўлгач, лифт ёки банкомат тугмачасини босгач, юзга, бурунга ёки кўзга қўллар билан тегмаслик кераклигини таъкидлади. Мутахассисга кўра, одамларнинг яна бир хатоси – дўконларда, савдо марказларида ва бошқа жамоат жойларида қўлларни тозалаш воситаларини камдан-кам ишлатишидадир.

Аввалроқ, Пандемия даврида коронавирусдан ҳимояланиш воситаларидан бири - антисептиклардан тез-тез фойдаланишга тўғри келаётгани, улардан тез-тез фойдаланишнинг саломатликка таъсири ҳақида хабар берган эдик.
 


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус тиббий ниқоб

Баҳолаганлар

118

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг