Сифатсиз тиббий ниқоблар фош этилган махсус операция ўтказилди
Local
−
29 February 2020 12670 1 minute
Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда “ниқоб” операциясини ўтказди. Тезкор тадбирда йирик миқдордаги сифатсиз тиббий ниқоблар фош этилди.
Ўтказилган операция давомида фуқаро С.Х.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, ушбу шахс хонадонида умумий қиймати 668,4 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган, тегишли сертификатлари бўлмаган тиббий ниқоблар мавжудлиги ва уларни четда қайта сотиш режалаштирилганлиги аниқланди.
Маълумотларга кўра, ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August