Ўзбекистонда коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи 99 фоизга етди
Жамият
−
05 Март 2021
4970Кеча, 4 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 80081 (+46) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
• 2 нафари Андижон вилоятида;
• 8 нафари Тошкент вилоятида;
• 36 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
• Қорақалпоғистон Республикаси 13 нафар;
• Андижон вилоятида 6 нафар;
• Наманган вилоятида 26 нафар;
• Cирдарё вилоятида 4 нафар;
• Хоразм вилоятида 4 нафар;
• Тошкент вилоятида 25 нафар;
• Тошкент шаҳрида 57 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 78722(+135) нафарга етди.
Вазирлик маълумотига кўра, ҳозирда Ўзбекистонда коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил қилмоқда.
❗Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 737 нафар бемордан 146 нафари оғир, 27 нафари эса ўта оғир аҳволда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь