Ўзбекистонда коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи 99 фоизга етди
−
05 March 2021 7022 1 minute
Кеча, 4 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 80081 (+46) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
• 2 нафари Андижон вилоятида;
• 8 нафари Тошкент вилоятида;
• 36 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
• Қорақалпоғистон Республикаси 13 нафар;
• Андижон вилоятида 6 нафар;
• Наманган вилоятида 26 нафар;
• Cирдарё вилоятида 4 нафар;
• Хоразм вилоятида 4 нафар;
• Тошкент вилоятида 25 нафар;
• Тошкент шаҳрида 57 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 78722(+135) нафарга етди.
Вазирлик маълумотига кўра, ҳозирда Ўзбекистонда коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил қилмоқда.
❗Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 737 нафар бемордан 146 нафари оғир, 27 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November