Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар 800 нафарга яқинлашди

Жамият

image

Аввалроқ, Бухоро ва Тошкентда коронавирусга чалинган 58 нафар бемор  соғайиб, реабилитацияга кузатилгани ҳақида хабар берган эдик. Бугунги хушхабарлар шу билан тўхтаб қолмади.

Бугун, 26 апрель куни шу соатларда Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларидан 7 нафардан, Бухоро ва Андижон вилоятларидан эса 5 нафардан жами 24 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар буткул соғайди. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати берган маълумотга кўра, улар вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Шундай қилиб, бугун айни пайтга қадар 82 нафар бемор тузалиб, мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 789 нафарни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирус юқтирганлар сони 1869 нафарга етди. Бугунгача беморларнинг 8 нафари вафот этган.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг,  #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

194

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг