Ўзбекистонда коронавирус юқтириш бўйича рекорд янгиланди. Пойтахтда вазият оғирлашяпти

Жамият

image
0:00
0:00
download
“Карантин юлдузи” Отабеков Ўзбекистонга коронавирус кириб келган кунни қандай эслайди? north_east

“Карантин юлдузи” Отабеков Ўзбекистонга коронавирус кириб келган кунни қандай эслайди?

Ўзбекистонда коронавирус беморлари сони бўйича 2021 йилдаги кунлик рекорд янгиланди. Кеча, 16 март куни мамлакатда 115 кишида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда. 

16 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 115 нафарга ортиб, 80 858 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатлари:

•    1 нафари Андижон вилоятида;

•    2 нафари  Бухоро вилоятида;

•    2 нафари Самарқанд вилоятида;

•    18 нафари Тошкент вилоятида;

•    92 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

•    Хоразм вилоятида 2 нафар,

•    Тошкент вилоятида 10 нафар,

•    Тошкент шаҳрида 67 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 79450 (+79) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 786 нафар бемордан 141 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда жорий йилда кунлик ҳолатлар бўйича сўнгги рекорд 14 март куни қайд этилиб, беморлар сони 111 нафарни ташкил этганди. Уларнинг 93 нафари Тошкент шаҳридан бўлган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

1888

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг