Ўзбекистонда коронавирус беморларининг 11 нафари оғир аҳволда

Жамият

image

Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётган беморларнинг 10 нафари оғир аҳволда қолмоқда. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков маълум қилди.

“Беморларни даволашда ижобий натижалар қайд этиляпти. 6 май куни 76 фуқаро тўлиқ соғайган ва реабилитация марказларига ўтказилган. Айни пайтга қадар 1577 нафар, яъни 70 фоиздан ортиқ бемор вирусдан фориғ бўлди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган маълумотга кўра, шифохоналарда даволанаётган 679 бемордан 10 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир”, деди Отабеков.

Маълумот учун, мамлакатда эпидемиологик вазиятнинг яхшилашгани сабабли вилоятлар “қизил”, “сариқ” ва “яшил” гуруҳларга ажратилди. Уларнинг қайси гуруҳга киришига қараб, карантин чоралари юмшатилди ёки ўзгаришсиз сақлаб қолинди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирус юқтирганлар 2266 нафарга етди. Бугунгача беморларнинг 1577 нафари соғайган ва 10 нафари вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

148

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг