Ўзбекистонда карантинга олинган мактаблар сони 200 дан ошди
Жамият
−
23 Апрель 2021
4574Бугун, 23 апрель ҳолатига Республика бўйлаб 243 та мактаб тўлиқ онлайн таълимга ўтказилган. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, 29 та мактабда маълум бир синфлар онлайн таълимга ўтказилган.
Бу ракамлар Санитария-эпидемиологик хизмат марказларининг талабномаларидан келиб чиқиб ўзгариб боради.
Маълумот учун, онлайн таълимга ўтган мактаб ўқувчилари учун Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда “Онлайн мактаб” лойиҳаси йўлга қўйилган.
Аввалроқ, мамлакат бўйлаб 163 та мактаб масофавий таълим шакилига ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023