Ўзбекистонда карантинга олинган мактаблар сони 200 дан ошди
−
23 April 2021 6179 1 minute
Бугун, 23 апрель ҳолатига Республика бўйлаб 243 та мактаб тўлиқ онлайн таълимга ўтказилган. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, 29 та мактабда маълум бир синфлар онлайн таълимга ўтказилган.
Бу ракамлар Санитария-эпидемиологик хизмат марказларининг талабномаларидан келиб чиқиб ўзгариб боради.
Маълумот учун, онлайн таълимга ўтган мактаб ўқувчилари учун Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда “Онлайн мактаб” лойиҳаси йўлга қўйилган.
Аввалроқ, мамлакат бўйлаб 163 та мактаб масофавий таълим шакилига ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик.
Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November