Андижондаги мактабда ўқувчи қизлар жанжаллашди (видео)
Crime
−
12:36 1611 1 minute
Андижон вилоятининг Олтинкўл туманидаги 11-мактабда уч нафар ўқувчи қиз ўртасида жанжал чиқди. Ҳолат ортидан синф раҳбари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот котиби Дилфуза Собирова маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳолат жорий йилнинг 13 октябрь куни соат 14:00 атрофида, танаффус вақтида содир бўлган. Мактабнинг уч нафар ўқувчи қизи ўзаро тортишиб қолган.
Билдирилишича, ҳолат назоратга олиниб, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъуллари, профилактика инспектори Н. Назиров, мактаб раҳбарияти ҳамда ўқувчиларнинг ота-оналари иштирокида профилактик суҳбат ўтказилган.
Суҳбат якунида ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси (Болаларни тарбиялаш, уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, тарбия ва таълим бериш жараёнида уларга нисбатан зўравонлик содир этиш)ни қўллаш бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилган. Шунингдек, синфдаги вазиятни назорат қилишда камчиликларга йўл қўйгани сабабли синф раҳбари Ш.Н. лавозимидан озод этилган.
Маълум қилинишича, “Қўштепа” маҳалласида жойлашган 11-умумтаълим мактаби 2014 йилда қурилган. Ҳозирда бу ерда 998 нафар ўқувчи 67 нафар ўқитувчи томонидан таълим-тарбия олмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ўртасида жанжал чиққанди.
Live
All