Ўзбекистонда дориларни электрон рецепт асосида бепул олиш тартиби тасдиқланди
Жамият
−
06 Октябрь
7367Ўзбекистонда дориларни электрон рецепт асосида дорихоналардан бепул олиш тартиби тасдиқланди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси томонидан қарор қабул қилинди.
Касалликларни амбулатор шароитда даволашда дори воситалари харажатларини қоплаш бўйича реимбурсация дастури тўғрисидаги низомга кўра, электрон рецепт тиббий ахборот тизимида шифокор томонидан бемор учун расмийлаштирилади. Электрон рецептда ҳар бир ташхис бўйича учтагача дори воситаси кўрсатилиши мумкин.
Электрон рецептнинг амал қилиш муддати расмийлаштирилган кундан бошлаб 7 кунни ташкил қилади.
Шифокор томонидан расмийлаштирилган электрон рецепт ўрнатилган тартибда тасдиқлангандан сўнг ахборот дастури орқали жамғарма билан шартнома тузган дорихоналарга узатилади ҳамда беморнинг мобил телефон рақамига мазкур рецептнинг рақами ва санаси акс эттирилган СМС-хабарнома автоматик равишда юборилади.
Реимбурсация дастури доирасида иштирок этувчи дорихоналарнинг берилган дори воситалари бўйича сарф-харажатлар мазкур дориларнинг нархлари акс эттирилган ҳисоб-фактуралар асосида жамғарма томонидан тўлаб берилади.
Маълумот учун, реимбурсация дастури бу – беморларни амбулатор шароитда даволаш учун шифокор томонидан расмийлаштирилган электрон рецепт асосида дорихоналар орқали дори воситаларини бериш ва берилган дори воситаларини қийматини жамғарма томонидан қоплаш дастури ҳисобланади.
LiveБарчаси