Ўзбекистонда битирувчи ва абитуриентлар учун Ягона давлат имтиҳони жорий этилади
Жамият
−
09 Сентябрь 8140 2 дақиқа
Ўзбекистонда олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини ўтказиш тартибини ўзгартириш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда кеча, 8 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев таълим тизимини ислоҳ қилиш масалаларига оид тақдимот билан танишганидан сўнг Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Сардор Ражабов “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Бугунги кунда битирувчиларимиз аввал давлат битирув имтиҳонларини, кейин эса ОТМларга кириш учун алоҳида тест синовларини топширмоқда. Бу қўшимча харажат, вақт сарфи ва энг муҳими, фарзандларимиз учун стрессли вазиятни келтириб чиқаради”, деди вазир ўринбосари.
Сардор Ражабовнинг айтишича, ушбу жараёнларни бирлаштириб, сунъий интеллект элементларидан фойдаланган ҳолда ягона имтиҳон жорий этиш вазифаси қўйилди. Имтиҳон онлайн тарзда ўтказилиши ва ундаги баҳолар бир вақтнинг ўзида ҳам мактаб якуни, ҳам ОТМга кириш учун асос бўлиб хизмат қилиши режалаштирилган.
Қайд этиш жоиз, бу янги тизим Россиянинг Ягона давлат имтиҳони (Единый государственный экзамен — ЕГЭ)га ўхшаб кетади ва бундай тизимни жорий этиш Ўзбекистонда биринчи марта муҳокама қилинаётгани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ўзбекистонда 12 йиллик мактаб таълими жорий этилиши хабар қилинганди. Шу орқали Ўзбекистон мактаблари битирувчилар хориждаги олийгоҳларга ўқишга топширганда бевосита бакалавриат дастурларига ўқишга кириш, хорижий олий ўқув юртларида Foundation курсларини ўташ учун бир йил сарфламаслиги мумкин бўлади.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь