Ўзбекистонда 12 йиллик таълим тизимига ўтилади (видео)
Жамият
−
09 Сентябрь 2025 22702 1 дақиқа
Ўзбекистонда мактаб таълимини 12 йиллик тизимга ўтказилиши кутилмоқда. Бу ташаббус кеча, 8 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев таълим тизимини ислоҳ қилиш масалаларига оид тақдимот билан танишганидан сўнг давлат раҳбари томонидан маъқулланган. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Сардор Ражабов “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
Унинг айтишича, мактабга тайёрлов тизимини умумий мактаб таълимига қўшиш орқали Ўзбекистонда 12 йиллик таълим тизими жорий этилади. Бундан кўзланган мақсад таълим сифати ва миллий таълимни халқаро таълим билан интеграция қилишдир.
“Хорижий ОТМга ўқишга кираётганда бизнинг ўқувчилар бир йил "foundation" курсларида, яъни бошланғич тайёргарлик бўйича ўқишга мажбур бўлишяпти. Бу фарзанларимиз бир йилни йўқотишига олиб келяпти. Агар биз 12 йиллик таълимни қонунчиликка киритадиган бўлсак, ўқувчиларимиз "foundation" ўқишга мажбур бўлишмайди ва тўғридан тўғри бакалаврга кириш имконига эга бўлади”, деди Ражабов.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025