Ўзбекистонда бир кунда иккинчи марта ер силкиниши кузатилди
Жамият
−
11 Октябрь 2022
9665Бугун, 11 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 13:10 да (11.10.2022 йил, Гринвич бўйича 08:10 да) Афғонистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.
Зилзила координаталари: 36,51 градус шимолий кенглик; 66,67 градус шарқий узунлик. 5,2 балл магнитудали зилзила эпицентри Тошкентдан 573 км жанубий-ғарбда, 15 километр чуқурликда жойлашган.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудиа сезилиш кучи:
• Сурхондарё вилоятида 3 балл, 95 км.
• Қашқадарё вилоятида 2 балл, 271 км.
Аввалроқ, 11 октябрь куни соат соат 04:23 да Афғонистонда зилзила қайд этилгани, унинг таъсири Ўзбекистоннинг Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида ҳам сезилгани ҳақида хабар берган эдик.