Ўзбекистонда 14 сентябрдан 2635 та мактаб очилади
Жамият
−
13 Сентябрь 2020
11912Ўзбекистонда жорий йилнинг 14 сентябридан аввалроқ очилган 329 та мактабни қўшиб ҳисоблаганда 2635 та мактабда ўқув йили анъанавий тарзда бошланади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар берди.
Маълумки, пандемия вақтида мактаблар маҳаллий Халқ депутатлари кенгашлари қарори билан очиляпти. Шу тартибга кўра, қолган мактаблар октябрь ойига қадар индивидуал тарзда жойлардаги ҳақиқий ҳолат ҳамда соғлиқни сақлаш тизими хулосаларига мувофиқ фақатгина Маҳаллий кенгаш депутатлари рухсатидан сўнг қабул қилинади.
Бундай қарор ҳудуддаги эпидемиологик вазият, ўқитувчиларда аниқланган коронавирус кўрсаткичи, ҳудуддаги соғлиқни сақлаш тизимининг вазиятга тайёрлигидан келиб чиқиб қабул қилинади.
“Ҳар бир вилоят ва туман кесимида фаолияти тикланаётган мактаблар тўғрисидаги маълумотлар тегишлилиги бўйича ҳокимликлар ва туман халқ таълими бўлимлари расмий интернет тармоқларида эълон қилиниши белгиланган. Шу билан биргаликда, мактаблар синф раҳбарлари орқали ота-оналарни хабардор қиладилар”, дейди вазирлик.
Эслатиб ўтамиз, мактаби фаолиятини тикламаган ўқувчиларнинг таълим олиши 14 сентябрдан “Онлайн-мактаб” лойиҳаси доирасидаги телевизион дарслар орқали таъминланади. Онлайн мактаб лойиҳаси доирасида дарслар жадвали кунлик равишда эълон қилиб борилади.
LiveБарчаси